Сув спорти турларида навбатдаги онлайн машғулот

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг онлайн машғулотлари давом этади. Бугун сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги онлайн машғулоти бўлиб ўтди. Жараённи Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси раҳбарияти ва тренерлар кузатиб боришди.

Машғулотларни сув полоси бўйича терма жамоа мураббийи Акбар Садиков олиб борди. Дастлаввал спортчилар чигалёзди ва юклама машқларини бажариб олишди. Шундан сўнг спортчилар ўз йўналишлари бўйича техник машқлар устида ишлашда давом этдилар. Синхрончиларимизни Оксана Бортникова, сузувчиларимизни эса Артур Фомичев шуғуллантирди.

Таъкидлаш жоиз, машғулоғларда ўз йўналишида етакчи бўлган 20 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.