Диққат, диққат! Мустақиллик давридаги энг яхши спортчиларимизни аниқлаймиз!

☺️ Яна бир неча кундан сўнг барчамиз Мустақиллигимизнинг 🇺🇿 2️⃣9️⃣ йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз 🎉 Ортда қолган вақт давомида спортчиларимиз ҳам юртимиз номини дунёга танитиш йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишди.

📌 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўқувчилар учун янги лойиҳани эълон қилиш ниятида. 10-25 август кунлари Мустақиллигимизнинг турли даврларидаги энг яхши спортчиларни биргаликда аниқлаймиз. Танлов шартлари эса қуйидагича:

Энг яхшилар ҳар 10 йиллик учун алоҳида саралаб олинади:
👉🏻 1991-2000 йиллар (5 номзод)
👉🏻 2001-2010 йиллар (5 номзод)
👉🏻 2011-2020 йиллар (5 номзод)

☝🏻Бугун дастлабки декада учун овоз бериш бошланади ва бу роппа-роса 5️⃣ сутка амалда бўлади. 1️⃣4️⃣ август куни соат 12:00 да овоз бериш якунланади. Иккинчи давр учун номзодлар 1️⃣5️⃣ август куни, учинчи декада учун эса 2️⃣0️⃣ август куни таништирилади. Барча ғолиблар номи 25 август куни расман эълон қилинади!

Танловда Сиз ҳам фаол иштирок этинг! Энг яхшиларни аниқлашда Сизнинг овозингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга!

Бизнинг телеграм каналимизда дастлабки номзодлар эълон қилинди. Номзодлар билан танишиш ва овоз бериш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://t.me/OlympicUz