#JudoKids дастурининг навбатдаги қаҳрамони Саид Муҳаммадали Саидазизов

Халқаро дзюдо федерацияси томонидан карантин кунлари олиб борилаётган #JudoKids лойиҳаси давом этади. Хабар берганимиздек, мазкур лойиҳанинг дастлабки сонлари ёш ўзбек дзюдочилари иштирокида олиб борилмоқда. Бу гал дзюдочиларимиздан бири 12 ёшли Саид Муҳаммадали Саидазизов ижросида ouchi-gari усулини томоша қилишимиз мумкин. Ёш спортчимиз ушбу видеода мазкур усулни қандай бажариш кераклигини кўрсатиб беради.