Ўзбекистон Rowing&canoe федерацияси билан онлайн машғулот

Карантин даврида терма жамоамиз вакиллари билан олиб борилаётган онлайн машғулотлар давом этади. Бугун ана шундай машғулотлардан бири Ўзбекистон Rowing&canoe федерацияси билан ўтказилди. Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Федерация раҳбарияти, МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мутасадди ходимлари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Машғулотларни академик эшкак эшиш бўйича терма жамоа мураббийи Дмитрий Шугуров олиб борди. Мутахассис тадбир давомида спортчиларимизнинг карантин даврида олиб бораётган машғулотлари ҳақида батафсил гапириб берди. Онлайн машғулотда байдарка ва каноэ ҳамда академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамизнинг 40 нафарга яқин спортчилари иштирок этди. Тадбирда МОҚ раҳбари федерация ходимлари, спортчи ва мураббийларга мурожаат қилди.

Кўриб турганингиздек, ҳозир бутун дунё онлайн режимга ўтиб бўлди. Ҳозир мусобақаларни ҳам онлайн ўтказишни йўлга қўйишимиз керак. Бунинг учун Сизлардан қизиқарли таклифлар кутиб қоламиз. Кеча Паралимпиячиларимиз маҳаллий, яқинда оғир атлетикачиларимиз халқаро онлайн мусобақада қатнашишди. Жанубий америкалик атлетларнинг чиқишини кузатиб, бутун дунё карантинда ҳам шуғулланаётгани ҳақида хулоса чиқардик. Сизларнинг рақибларингиз ҳам шуғулланаётганини унутманг. Шу боис онлайн мусобақалар ўтказиш лозим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

30 Iyul, 2020|Янгиликлар|