«Биз яна курашамиз»

Бирлашган кураш дунёси (UWW) “Биз яна курашамиз” дастурини ўтказиш учун “Nike Wrestling” билан бирлашди.

Уларнинг саъй-ҳаракатлари глобал корнавирус пандемиясидан зарар кўрган спорт ташкилотларига молиявий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Дастур Бирлашган кураш дунёси ва “Nike Wrestling”нинг футболкалар сотиш ҳисобига маблағ тўплаш имкониятларини иложи борича кенгайтириш мақсадини кўзлаган. Тўпланган ушбу маблағ COVID-19 пандемиясидан зарар кўрган миллий федерациялар, спорт мусобақалари ўтказадиган шаҳарлар ва бошқа маҳаллий спорт ташкилотларига ёрдам кўрсатиш учун сарфланади.

Бундан тўпланган пул халқаро даражадаги мусобақаларда иштирок этишни орзу қилаётган спортчиларга молиявий ёрдам тариқасида етказилади. Шунингдек, Ривожланиш департаменти томонидан бошқариладиган стипендиялар жамғармасига ҳам йўналтириш кўзда тутилган.

«Nike Wrestling» 2017 йилдан Бирлашган кураш дунёсининг глобал ҳомийси ҳисобланади ва ташкилотнинг Ривожланиш департаменти билан ҳамкорликда бутун дунёдаги ночор спорт ҳамжамиятларига жиҳозлар етказиб бермоқда.

30 Iyul, 2020|Янгиликлар|