Вакилларимиз Осиё каратэ федерациясининг онлайн тадбирларида иштирок этишади

Маълумки, ҳозирги замон ҳолатидан келиб чиққан ҳолда барча тадбирлар онлайн тарзда олиб борилмоқда. Олдинда турган бир қатор масалаларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Осиё каратэ федерацияси ўзининг онлайн тадбирлари тақвимини эълон қилди. Унга кўра, август ойи давомида халқаро федерация қуйидаги 4 та онлайн вебинарларни ташкил қилади:

– AKF ҳакамлар семинари 2020 йил 8 август;
– AKF мураббийлар семинари 2020 йил 15 август;
– AKF «ката» семинари 22 август;
– AKF «кумитэ» семинари 29 август.

Таъкидлаш жоиз, мазкур вебинарларда Ўзбекистон каратэ WKF миллий федерацияси раҳбарият ва вакиллари ҳам иштирок этишади.

29 Iyul, 2020|Янгиликлар|