“Тур де Франс-2021”дан тўғри Токиога

Хабарингиз бор, юзага келган коронавирус пандемияси сабаб Токио Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июль – 8 август саналарига қолдирилди. Келгуси ушбу давр оралиғида велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақаси “Тур де Франс” кўпкунлик велопойгаси бўлиб ўтиши керак эди.

Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида кўпкунлик велопойгани 1 ҳафта аввалроқ ўтказишга қарор қилди. Эски тақвимга кўра, мусобақа 2-25 июль кунлари ўтиши белгиланган. Янги эълон қилинган муддат эса 26 июнь – 18 июль кунларини ташкил этади.

Шунингдек, яна бир нуфузли мусобақа “Вуэльта” ҳам 1 ҳафта олдинга сурилган (15 август – 5 сентябрь).

29 Iyul, 2020|Янгиликлар|