Онлайн машғулот навбати триатлончиларимизда

Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари онлайн машғулотларни давом эттиришмоқда. Бугун ана шундай машғулотлардан бири триатлон бўйича миллий терма жамоамиз вакиллари билан ташкил қилинди. Машғулотни терма жамоа бош мураббийи Виктор Земцев олиб борди.

Украиналик мутахассис машғулот давомида асосан жисмоний куч машқлари ва спортчиларнинг функционал тайёргарлигини оширувчи машқларга эътибор қаратди. Уй шароитида бажариладиган мазкур самарали машқлардан жойида югуриш, пресс ва бошқа ҳаракатлар ўрин олган.

Мураббий машғулот давомида атлетларнинг ҳаракатини диққат билан кузатиб борди. Мазкур онлайн машғулотда терма жамоамизнинг асосий 8 нафар спортчиси қатнашди.