Садриддин Сайматов 23 ёшни қарши олди!

Бугун маҳоратли каратэчимиз Садриддин Сайматов туғилган кунини нишонламоқда.

Садриддин Сайматов 1997 йил 28 июль куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Каратэ WKF бўйича 3 карра Осиё чемпиони, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати финалчиси. 2017 йил мавсумни ажойиб тарзда ўтказган каратэчимиз мазкур йил сўровига кўра жаҳон миқёсида “Йилнинг энг яхши каратэчиси” номига сазовор бўлган. 2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинлари совриндори. Сайматов ҳозирда Токио Олимпиадасига йўлланма олиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Садриддин Сайматовни туғилган куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

28 Iyul, 2020|Янгиликлар|