Игорь Шепелевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортининг таниқли вакили Игорь Шепелев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Игорь Николаевич Шепелев 1955 йил 28 июль куни Тошкентда туғилган. 1977 йил Тошкент политехника университетини тамомлади. Узоқ йиллар, аниқроғи 1998-2019 йиллар давомида Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби лавозимида самарали фаолият олиб борган. Хизмат даври давомида давлатимизнинг юксак мукофотлари – “Дўстлик” ва “Буюк хизматлари учун” каби орденлар билан тақдирланган. Игорь Николаевич бугун 65 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Игор Шепелевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

28 Iyul, 2020|Янгиликлар|