Меҳнатингиз учун ташаккур Сизга, замонамиз қаҳрамонлари!

Шубҳасиз, ҳозирги даврда тиббиёт ходимлари юртимизнинг оғир кунида суянчиқ бўлаётган инсонлардир. Айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари билан қанчадан-қанча беморлар яқинларининг бағрига қайтмоқда. Кўринмас душманга қарши курашда жангнинг олд сафида кўксини қалқон қилиб хизмат қилаётган тиббиёт вакилларини биргаликда қўллаб-қувватлайлик.