Ёш дзюдочиларимиз жаҳонга ўз маҳоратларини намойиш қилишади

Халқаро дзюдо федерацияси ҳам пандемия даврида бир-биридан қизиқарли лойиҳаларни йўлга қўйган. Улардан бири #JudoKids деб номланиб, унда ёш дзюдочилар маълум усул билан барчага ўз маҳоратини намойиш қилишади. Қувонарлиси, мазкур лойиҳа ўзбекистонлик ёш дзюдочилар мисолида бошланмоқда. Унинг биринчи иштирокчиси Рухсора Беркинбаева бўлиб, ёш дзюдочимиз Koshi-Guruma усулини кўрсатиб беради.

Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳанинг дастлабки 8 қисми ўзбек дзюдочилари иштирокида бўлиб ўтади ва ҳар шанба куни Халқаро дзюдо федерациясининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида чоп этиб борилади