Енгил атлетикачиларимиз онлайн машғулотда

Аввал хабар берганимиздек, ҳар куни Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари учун онлайн машғулотлар йўлга қўйилган. Бугун енгил атлетика бўйича терма жамоамиз вакиллари ZOOM платформасида навбатдаги машғулотларини ўтказишди. МОҚ ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари кузатиб борган мазкур машғулотга Самарқанд вилояти спортчи ва мураббийлари ҳам қўшилди.

Машғулотни терма жамоамиз бош мураббийи Гўзал Ҳуббиева олиб борди. Мазкур онлайн машғулот спортчиларни техник ва жисмоний ҳолатда ушлаб турувчи машқлар билан ўтказилди. Қолган мутахассислар эса юкламаларни қачон ошириб бориш зарурлиги, комплекс машқларни тўғри кетма-кетликда бажариш каби жиҳатларни кузатиб боришди.

Машғулотда Светлана Радзивил, Надия Дусанова, Ситора Ҳамидова, Екатерина Тунгускова каби терма жамоанинг 20 нафарга яқин таниқли вакиллари қатнашди. Тадбир сўнгида мураббийлар спортчиларга карантин қоидаларига риоя қилишларини яна бир бор эслатиб ўтишди.

25 Iyul, 2020|Янгиликлар|