Токиодаги Олимпия ўйинларининг от спорти мусобақалари жадвали тасдиқланди

Токио-2020 Олимпиадасининг Ташкилий қўмитаси от спорти бўйича мусобақалар муддатига аниқлик киритди. Маълумки, Япониядаги Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинлари – 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиадасининг Ташкилий қўмитаси от спорти – конкур, уч кураш, от йўрттириш бўйича мусобақаларнинг аввалги жадвалига айрим ўзгартиришлар киритди. Аввало, мусобақалар бир кунга сурилганни айтиш мумкин.

От спорти бўйича от йўрттириш 2021 йилнинг 24-28 июлида бўлиб ўтади, кейин 29 июлдан 2 августгача уч курашчилар беллашади, конкур бўйича Олимпиада мусобақалари эса 3-7 августда ўтказилади. Паралимпия ўйинлари мусобақалари жадвали яқин орада эълон қилинади.

24 Iyul, 2020|Янгиликлар|