Орзудаги иш топиш ва ҳеч нарсадан афсусланмаслик: муваффақиятли мартаба учун 4 қоида

Психолог Уолтер Мишелнинг зефир тажрибаси ҳақида ҳаммамиз биламиз. Тадқиқотчи боғча тарбияланувчилари қаршисига ўтирди ва унга зефир ейишни таклиф қилди. Бола рози бўлгач, Мишел зефирни столга қўйди, лекин қўшимча қоида ҳақида гапирди: агар бола 15 дақиқага тоқат қилса ва конфетни истеъмол қилмаса, тадқиқотчи унга бошқасини беради.

Болаларнинг кўпи дарҳол зефир ейди. Бир мунча вақт ўтгач, Мишел тажриба иштирокчилари олдига қайтиб келди: иккинчи ширинликни қабул қилган ва нафсини тийган болалар муваффақият қозониб улғайишди – улар зефир еганларга қараганда соғлом ва бахтли эдилар.

Иш рағбатли бўлиши керак
Aсосий хато – ишга фақат мақсадга эришиш воситаси сифатида муносабатда бўлиш. Сиз ўнлаб йиллар давомида орзуга эришиш учун – катта миқдордаги пулни тежайсиз, маълум бир позицияни эгаллайсиз – ва охир оқибат қувонч ва бахт йўқлигини тушунасиз.

Қизиқарли мартаба кувноқ ишдан кўра яхшироқдир
2017 йилда Германия ва Aмерика Қўшма Штатларидаги тадқиқотчилар ишдан қониқишни таққослаш учун икки хил одамларда сўровнома ўтказдилар:
• ишлашдан завқ олишга интилганлар;
• ўз ишининг маъносини излаётганлар.
Aниқланишича, биринчидагилар ўз иш жойига иккинчисига қараганда камроқ иштиёқлидирлар. Брукс мувозанатни топишга ҳаракат қилишни маслаҳат беради – бу ерда қизиқарли учун асоси бўлади. Қизиқиш, ҳаяжонланиш ва қилаётган ишдан завқланиш жуда муҳимдир.

Мартаба ҳар хил бўлиши мумкин
Муваффақиятли иш билан шуғулланадиган инсон – ҳаётда иштиёқини топиб, ўлимигача унга эргашган киши деган ғалати ва афсонавий фикр мавжуд. Бироқ, ушбу модел ҳақиқий эмас. Жанубий Калифорния университети олимлари мартаба паттернасини ўрганишди ва тўрт тоифани аниқладилар:
• чизиқли мартаба – илгари маълум бўлган корпоратив пиллапоя бўйлаб тўғри ва текис йўл;
• барқарор мартаба – битта иш/лавозимда қолиш, ўз тажрибангизни ошириш йўли;
• ўтиш даври мартабаси – ўзингиз учун янги чорловларни топиш умидида бир ишдан бошқасига ўтадиган йўл;
• Спирал мартаба – бу киши узоқ вақт касбда ривожланиб, лекин уни тубдан ўзгартириб, олдинги тажрибасидан фойдаланган ҳолда, босиб ўтилган бир қатор мини-карьералардан иборат йўл.
Қайси тоифаси яхшироқ? Ўзинг ҳал қил. Ҳаммаси таъбга, қизиқиш ва мақсадларга боғлиқ.

Носоғлом эҳтирослардан эҳтиёт бўлиш керак
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, баъзида орзудаги иш ҳам обсессив қизиқиш каби хавфларга олиб келиши мумкин. Қилган ишидан кўп завқ оладиган одамлар, ўз орзусини амалга ошириш имкониятига эга бўлмаганда, аламзада ва бахтсиз бўлишлари мумкин.

Сизни қизиқтирадиган нарсани изланг, аммо ўзингизга савол беринг: «Мен обсессив ёки уйғун ва табиий қизиқишни ҳис қиляпманми? Мартабам яхши шахсий фазилатларни ривожлантиришимга ёрдам берадими? Мартаба учун ўз қадрият ва принципларимни менсимаяпманми? »

Н.Мерзляков томонидан таҳрирланган
Манба https://zen.yandex.ru/media/zehmedia/naiti-rabotu-mechty-i-ni-o-chem-ne-jalet-4-pravila-udachnoi-karery-5ed4fff54abd40028a04e5e3

24 Iyul, 2020|Янгиликлар|