Тўйиб ухлаш учун 4 та уйқу режими

Aгар ухлашга сарфланадиган вақтни кўпроқ фойда келтиришга йўналтираман, деб ўйласангиз, амалда ушбу усуллардан бирини синаб кўринг. Сиз узоқ ухлашингиз шарт эмас.

Тиниқиб дам олиш учун кунига 6-8 соат ухлаш керак, деб ишонилади. Шундан сўнг, қувватга тўла ҳолда, ўртача 16-18 соат давом этадиган янги кунни бошлашимиз мумкин. Ушбу уйқу режими бир фазали уйқу, деб номланади.

Aслида, кенг тарқалган бир фазали уйқудан ташқари, ухлаш кун давомида бир неча қисқа даврларга бўлинган ҳолда яна тўртта ярим фазали режим мавжуд.

Маълумки, дам олишнинг энг муҳим қисми бу тез уйқу фазасидир. Биз бир фазалидан ярим фазага ўтганимизда, уйқусизлик 45-75 дақиқадан кейин эмас, балки дарҳол ушбу фазага шўнғишга ундайди. Шундай қилиб, тана тўлиқ саккиз соатлик уйқунинг бир қисмини олгандай туюлади, аммо биз тез уйқу фазасига ўтишда қимматли вақтни сарфламаймиз.

Ярим фазали уйқу режимлари

1. Uberman

Ҳар 4 соатда 20-30 дақиқа ухлаш = суткада 6 та танаффус.

Uberman режими жуда самарали ва соғлом уйқу. Бунинг натижасида эрталаб инсон тетиклик қувватини ҳис қилади ва кечаси ёрқин қизиқарли тушлар кўради. Ушбу режимга риоя қиладиганларнинг аксарияти тушларни аниқ тез-тез кўришлари мумкинлигини таъкидлашади.

Хавотир олманг: жадвалга риоя қилиш кейинги уйқуни ўтказиб юборишингизга халақит бермайди. Тана керакли сигнални беради.

2. Everyman

Кечаси 3 соат ухлаш ва кундузи 20 дақиқа давомида 3 марта/тунда 1,5 соат ухлаш, кундузи 20 дақиқа давомида 4-5 марта.

Aгар сиз Everymanни танлаган бўлсангиз, ухлаб олиш ўртасида бир хил вақт оралиғини белгилашингиз керак. Ubermanга қараганда ушбу режимга мослашиш анча осон. Бундан ташқари, у бир фазали уйқудан кўра бир неча баравар самаралидир.

3. Dymaxion

Ҳар 6 соатда 30 минут уйқу.

Dymaxion америкалик ихтирочи ва меъмор Ричард Бакминстер Фуллер томонидан ихтиро қилинган. У ушбу режимдан ҳайратда эди ва у ҳеч қачон ўзини бақувват ҳис қилмаслигини айтган. Dymaxion режимини бир неча йил давомида кузатгандан сўнг, шифокорлар Фуллернинг аҳволини текширишади ва унинг соғлиғи жуда яхши, деган хулоса келишади. Бироқ, унинг шериклари бир фазали уйқу режимига риоя қилганлари учун, у ушбу амалиётни тўхтатиши керак эди.

Dymaxion ярим фазали режимларининг энг экстремал ва энг самарали ҳисобланади. Aммо шу билан бирга, уйқу кунига атиги икки соат давом этади!

4. Biphasic (бифазик)

Кечаси 4-4,5 соат ухлаш ва кундузи 1,5 соат ухлаш.

Ҳар иккинчи талаба ушбу режимга амал қилади. Бу жуда самарали эмас, лекин у бир фазали уйқудан кўра яхшироқдир.

Қайси режимни танлаш керак?

Бу саволга жавоб бутунлай сизнинг турмуш тарзингиз, жадвалингиз ва одатларингизга боғлиқ. Ёдингизда бўлсин, Biphasic ёки Uberman режимига ўтганда, танангиз янги уйқу режимига мослашгунча, бир ҳафта давомида карахтдек юрасиз.

Янги уйқу режимига қандай ўтиш керак?

Ўтишни осонлаштириш учун баъзи фойдали маслаҳатлар:

1. Ётоқхонангизни иложи борича қулайроқ қилиш учун уни жиҳозланг.

2. Соғлом овқат истеъмол қилинг ва фастфуд овқатни ҳаддан ортиқ кўп еманг.

3. Тетиклашиш пайтида нимадир билан машғул бўлинг, шунда вақт ўтиб кетади.

4. Икки-уч ҳафталик ўтиш учун бўш бўлинг, акс ҳолда иш ёки мактабда ухлаб қолиш хавфи мавжуд.

5. Таслим бўлманг! Бир неча ҳафтадан кейин бу анча осонлашади. Сиз шунчаки кутишингиз керак. Уйғунлик даврини қайтадан бошламаслик учун, уйқу танаффусларини ўтказиб юборманг ёки улар орасидаги вақт оралиғини ўзгартирманг.

6. Уйғониш учун баланд мусиқани ёқинг ва ҳеч қандай ташқи товушлар ухлаб қолишингизга халақит бермаслигини олдиндан эҳтиётини қилинг.

Aгар ярим фазали уйқу амалиёти ҳақида жиддий ўйлаётган бўлсангиз, унда сизга бошқа одамларнинг тажрибасини ўрганишингизни ва танангизнинг ўтиш жараёнига реакциясини диққат билан кузатиб боришингизни маслаҳат берамиз.

Н.Мерзляков томонидан таҳрирланган

Манба https://lifehacker.ru/polyphasic-sleep/

24 Iyul, 2020|Янгиликлар|