Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 63 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 63 ёшни қарши олмоқда.

Шавкат Миромонович 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятида таваллуд топган. У кишининг спортни ич-ичидан тушунишлари, жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини фаол қўллаб-қувватлашлари натижасида спортчиларимиз ҳам халқаро майдонда юртимиз довруғини дунёга танитишмоқда. Янгиланаётган Ўзбекистонда ҳар бир спорт турида ўзбек моделини яратиш спорт жамоатчилиги олдида турган асосий вазифалардан бири.

Боксчиларимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, спортнинг ушбу тури бўйича ўзбек моделини дунё тан олди. Боксчиларимиз сўнгги бир неча йил давомида ўзлари иштирок этган мусобақаларда биринчиликни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Бу муваффақиятлар замирида Президентимизнинг спортга кўрсатаётган ғамхўрликлари ётибди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Республика спорт фахрийлари, мураббийлар, спортчилар ва катта спорт жамоатчилиги, Олимпия ҳаракати иштирокчилари барча-барча яратилган шароитлар, кенг кўламдаги ислоҳoтлар учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор қилиб, бугунги таваллуд айёмида юртбошимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.