FIE ўз оиласини 2020 йил охиригача глобал қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) ўз федерациялари, конфедерациялари, мусобақалар ташкилотчилари, спортчилар ва ҳакамларини 2020 йилда қўллаб-қувватлаш глобал режасини эълон қилди. FIE президенти Алишер Усмонов томонидан бошланган ва ташкилотнинг Ижроия қўмитаси томонидан қўллаб-қуватланган бу ташаббус 2020 йил даври учун молиявий ёрдам кўрсатишни кўзда тутади.

– Бизнинг дунё улкан тиббий, иқтисодий, жисмоний ва руҳий оқибатларга олиб келаётган COVID-19 га қарши курашишга чақирмоқда” – деди жаноб Усмонов. – Қиличбозлар ва федерациялар фаолиятларини кескин тўхтатишга мажбур бўлдилар. Биз бирдамлик ва жипслик руҳида, шунингдек, глобал оиламизга ушбу оғир даврни босиб ўтишига ёрдам бериш мақсадида 2020 йил учун 1 млн Швейцария франки миқдорида моддий маблағ ажратишга қарор қилдик.

Ушбу режа қуйидаги унсурларни қамраб олади:
– FIEга аъзо федерациялар ва конфедерацияларни қўллаб-қувватлаш;
– Ҳар бир қиличбозлик федерацияси ва конфедерацияси учун маблағ ажратиш;
– 2020 йил учун FIEга аъзолик бадалини тўлаш бекор қилинади;
– 2020-2021 йиллар мавсумидаги ва 2021 йил январдан бошлаб мусобақлар учун ташкилотчилик йиғинлари бекор қилинади;
– спортчилар иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш;
– молиявий грант. У даставвал 2020 йилда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатини (бекор қилинган) ўтказиш учун ажратилган маблағ ҳозир 2021 йилги ўсмирлар ўртасида минтақавий чемпионатга қайта йўналтирилиб, бу мусобақада ҳар бир федерациядан битта қиличбоз иштирок этишини кўзда тутади;
– ҳакамаларни қўллаб-қувватлаш. 2019-2020 йиллар учун мусобақалар мавсумига ажратилган маблағни мутлақ ҳар бир ҳакамни қўллаб-қувватлаш учун тақсимлаш.

– Қиличбозлик, спортнинг энг ноёб Олимпия турларидан бири бўлиб, ўзининг узоқ ва шонли тарихи давомида мураккаб тўсиқларга дуч келган ва улардан муваффвқиятли ўтган, – деди жаноб Усмонов. – Ишончингиз комил бўлсин, FIE бўлажак мусобақаларни хавфсиз ўтказиш учун ўз спортчиларини ва умуман ташкилотимизни ҳимоя қилиш юзасидан муттасил иш олиб бормоқда. Биз қиличбозлар сифатида бошни даст кўтариб ва ниқоб тақиб биргаликда келажакка нигоҳ ташлаймиз.