Франция президенти Томас Бахни қабул қилди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан Париждаги Елисей саройида қабул қилинди. Самарали ўтган учрашув пайтида коронавирус пандемиясидан кейинги даврда ХОҚ олдида Олимпия ўйинларини ташкил этиш бўйича турган янги вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Президент Эммануэль Макрон ва мен дунё тўқнаш келишда давом этаётган, саломатликнинг мисли кўрилмаган инқирози давридан кейин спорт ва унинг фаолияти муҳимлиги тўғрисида гаплашдик”, – деб баёнот берди Бах учрашувдан кейин.

Томас Бах Франция президентига Халқаро Олимпия қўмитасининг БМТ Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларига нисбатан ниятларини ёдга солди.

Барқарорлик ҳам бетараф бўлган ташкилот – ХОҚни ислоҳ қилиш дастури асосларидан биридир. Президент Макрон ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси билан ўтган учрашув 2024 йилда иқлимга ижобий таъсир кўрсатадиган Олимпиадани ўтказиш борасида фикр алмашиш имкониятини берди. Франция президенти ҳам бу масалани ўзи қўллаб-қувватлашини билдирди”, – деди Томас Бах.

Улар, шунингдек, Олимпия ўйинларини коронавирус пандемиясидан кейинги дунё учун соддалаштирилган ёндашув асосида, режалаштирилган бюджетга ҳамда Олимпия ўйинларининг даъватлари ва қадриятлари узатилишига амал қилган ҳолда мослаштириш лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Президент Макрон ҳам Олимпия ўйинларининг сиёсий бетарафликка риоя этиб, бутун жаҳонни бирлаштириш салоҳиятини юқори баҳолади.

Елисей саройида ХОҚ президентига Парижда 2024 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитасининг президенти Тони Эстанге ва ХОҚ Бош директори Кристоф де Кеппер ҳамроҳлик қилдилар.