Қандай қилиб компанияда саботажнинг олдини олиш мумкин?

Баъзида интригани қўзғаш учун маълумотларни яшириш кифоя. Муайян маълумотни яшириш – бу кучли можаро, суҳбатдошни безовталикка олиб келади. Низокашлар корпоратив ҳаётда кам учрайди ва қоида тариқасида менежерлар ўзларининг зарарли таъсирини етарлича баҳолайдилар.

Низокашлар бу яширин ёки очиқ тўқнашувни келтириб чиқарадиган сўзлар, ҳаракат ёки ҳаракатсизликни ўзида намоён этади.

Зиддиятлар пайдо бўлиши сабаблари

Корпоратив ҳаётда можаронинг пайдо бўлиши одатда қуйидагича кўринади: юқори раҳбарият йиғилишда қарор қабул қилишади ва ходимларга турли вазифаларни беришни бошлаб, у ерни тарк этадилар. Бу вазифалар бир-бирига зид келганда содир бўлади ва уларнинг мантиқий алоқаси бўлмайди.
Ишчилар хавотирда. Улар раҳбариятнинг мақсадларини тушунишмайди. Бу фитна қўзғалишига ва ғийбат ва миш-мишлар тарқалишига олиб келади. Ходимлар хоҳлаганча таққослаш мумкин бўлган тарқоқ маълумотларни олишади. Натижада улар ўз тарихини тузишади. Шундай қилиб, уларнинг бузуқлиги ҳақида гапирилади. Бундай муҳит саботаж ёки ўз-ўзини саботажга олиб келади. Aхборотнинг табиий бузилиши пайдо бўлади.

Ходимларга ёқимсиз хабарлар тўғрисида маълум беринг

Масалан, сиз ҳақиқатан ҳам бўлимларни бирлаштириб, бир нечта одамни бошқа бўлимга ўтказишни хоҳлайсиз. Ходимларга маълумот хати юборинг, унда бирлашгандан кейин уларни кутаётган ажойиб келажак ҳақида сўз борсин. Бироқ, қисқартириш ҳақида жим туриш яхшироқдир ёки бош офис барча яхши ишлаганларни кўтаришни хоҳлайди, шунинг учун бўлимингиз энди қўшиб юборилади, аммо бунинг учун ўзингизни кўрсатишингиз керак.

Мажбурий хабар формуласи: ҳақиқат қисми + ходимлардан кутиладиган ҳаракатлар.

– Улар буни аллақачон билишган!

Одамлар кўпинча уларга равшан кўринадиган нарса ҳамма учун равшан бўлиши кераклигига ишонишади. «Бу жуда оддий!» – деб хитоб қиладилар улар. Гарчи бу ҳар доим ҳам ундай эмас.

Бири учун равшан, бошқасига эса умуман маълум эмас. Aгар хотиржам яшашни истасангиз, «улар аллақачон ҳамма нарсани билишади» деб ўйлашнинг ўрнига, вазиятни яна аниқлаб олинг.

Ҳар қандай такрорий сўровда ўша одам ташвишини енгиллаштирувчи маълумотга эга эканлиги аниқланиши керак.

Низоларни олдини олиш

Маълумотни яшириш натижасида келиб чиққан можаролар нафақат корпоратив ҳаётда, балки мижозлар билан ишлашда ҳам олдини олиш мумкин.

1-вазият

Келинг, буни бошқарув компанияси мисолидан фойдаланиб кўриб чиқишга ҳаракат қилайлик. Aйтайлик, бошқарув компанияси менежери кўча супурувчи эртага мураккаб объектга бора олмайди, деган хабар олди ва мижоз бунинг учун қовоғидан қор ёғиб, ғазабланишини тушунди. Одатда бундай ҳолатларда менежер ваҳима ичида янги ижрочи излашга ҳаракат қилади ва раҳбардан даҳшат билан жазо кутади.

Aммо агар менежер дарҳол раҳбарга: «Кўча супурувчи бетоб, биз бу муаммони ҳал қилиш устида ишламоқдамиз ва унинг ўрнига одам излаяпмиз» деб СМС юборган бўлса, у ҳеч бўлмаганда, эртаси куни тушгача зарур вақтни ўз фойдасига ҳал қилган бўлар эди.

Aгар раҳбар огоҳлантирилган бўлса, у ҳолда мижоз қовоғидан қор ёғиб кириши уни ажаблантирмайди. Муаммо менежер томонидан ҳал қилинишини билади, демак у эрта тонгда асабийлашмайди ва уни масъулиятсизликда айбламайди. Бундай ҳолда, менежер вазифани бажариши мумкин бўлган вақт кечикиб туради.

2-вазият

Лойиҳа бошқарувидаги ўхшаш вазият. Хатони топгач, ҳамма бу ҳақда лойиҳа раҳбарига хабар беришдан ва уни охириги паллагача кечиктиришдан қўрқади. Уни олдиндан огоҳлантириб: «Биз хато топдик. Эҳтимол, эртага режалаштирилган учрашувни кейинга қолдиришга тўғри келар, чунки уни ҳал қилишга улгурмаймиз» дейишгани маъқул. Йиғилишда хато ҳақида хабар беришдан кўра бу кўпроқ ақлли қарор бўлади.

3-вазият

Мижоз билан муносабатда ҳам худди шундай. Уни етказиб бериш муаммоси ёки маҳсулотнинг мос келмаслиги тўғрисида олдиндан хабардор қилиш ҳар доим яхши. Шунда мижоз кўпроқ тушуниш билан кечикиш сабабини сезади ёки унинг ғазаби унчалик кучли бўлмайди. Бежиз айтишмайдику, олдиндан огоҳлантириш – қуролланиш, демакдир.

Манба https://pro.rbc.ru/news/5d52b7949a79473aa40e4993