Италия урф-одатлари ва маданияти

Минглаб йиллар давомида Италия ҳудудида ҳайратомуз маданият яратган турли хил халқлар яшаган. Бугунги кунда Италия кўплаб этник урф-одатларга эга бўлган мураккаб қоришмани ўзида намоён этади.

Италия маданиятининг машҳур аломатлари бу унинг санъати, мусиқаси, услуби ва ўзига хос таомидир. Италия – опера ватани ва бастакорнинг миллатидан қатъий назар, бир неча авлодлар учун операнинг тили итальянча бўлган. Францияга экспорт қилинишидан олдин, машҳур балет ҳам Италияда пайдо бўлган.

Мамлакатда дунёга машҳур бир қанча шаҳарлар мавжуд. Рим шаҳри Рим империясининг қадимий пойтахти бўлган. Ўрта аср охирида санъатдаги улкан ютуқлар даврида Флоренция Уйғониш даври юраги ҳисобланган. Турин – дунёдаги энг йирик автомобиль технологиялари марказларидан бири. Милан – модалар пойтахти. Венеция ўзининг мураккаб ирригация тизими билан бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилади, айниқса, Венеция карнавали ва биенналеси пайтида бу янада яққол намоён бўлади. Неапол Европадаги тарихий шаҳар ва Сан-Карло опера уйининг энг катта маркази ҳисобланади.

Италиянинг ҳар бир фуқароси учун муқаддас қоида – бу сиеста, яъни тушлик муаммосиз дам олишга айланади, бу соат 13.00 дан 16.00гача давом этади. Ушбу жазирама вақтда барча дўконлар, банклар ва шохобчалар ёпилади, айни пайтда ҳеч кимга қўнғироқ қилиш ёки учрашувга бориш таклифи ҳам қабул қилинмайди.

Кўплаб италияликлар учун таътил бошланиш вақти бундай кучли иссиқда ишлашнинг иложи бўлмайдиган йирик фирма ва корхоналар ёпиладиган август ойига тўғри келади. Кўп оилали италияликлар таътилни денгиз ёки тоғларда ўтказадилар.

Италия маданияти, авваламбор, кўплаб рассомлар ва уларнинг картиналари. Шунингдек, Сицерондан Петрарка ва Дантегача бўлган таниқли ёзувчилар демакдир.

Мамлакат маданияти ҳамма нарсада ўз аксини топди: кўчалар бўйлаб ранг-баранг қаторларда катта-катта устунлар ва аркали катта ўлчамдаги бино ва уйлар қурилди. Зинапоялар, уйлардаги декоратив деразалар ва кўплаб фавворалар шаҳар манзарасини жуда яхши бойитади ва буларнинг барчаси турли услубларда қилинган.
Рақс итальян маданиятининг асосий элементларидан бири. Италия тарантелла рақси пайдо бўлганидан сўнг, у мамлакат фольклорида энг оммабопи бўлди. Рақснинг номи «ўргимчак» деб таржима қилинади ва рақс моҳиятини англатади, чунки рақсчилар ўз чиқишлари давомида соат йўналиши бўйича айланиб юришади. Мусиқанинг суръати анча тезлашганда, раққосалар ҳам йўналишни тезда ўзгартириб, соат стрелкасига қарши айлана бошлайдилар.
Италияда футбол шунчаки севишмайди. Италиянинг барча аҳолиси учун бу ҳақиқий эҳтирослар жунбуши. Шунинг учун деярли ҳар бир йирик шаҳарда маҳаллий футбол жамоаси бор ва энг машҳур ва тажрибали футболчилар «миллий қаҳрамонлар»га тенглаштирилган. Дам олиш кунларида кўплаб футбол стадионлари мухлислар билан гавжум бўлади.

Италия модаси дунёсидаги барчага маълум. Машҳур итальян мода кутюрелар Валентино, Гуччи, Версачи ва Армани сингари таниқли дизайнерларнинг Римдан Милангача бўлган бутикларини тўлдирган кийимлардан ҳар куни кийиб юриш ўртача италиялик учун шахсий ғурур масаласи, деб ҳисобланади.

Италия бугунги кунда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий меросининг энг кўп объектларига (54) эга ва ягона таърифга кўра, бу мамлакатда жаҳон санъат бойликлари жойлашган. Умуман олганда, мамлакатда ҳар қандай турдаги 100 мингга яқин ёдгорлик (черковлар, соборлар, археологик ёдгорликлар, уйлар ва ҳайкаллар) мавжуд.

30 Iyun, 2020|Янгиликлар|