Қозон 2022-йилги қишки махсус Олимпиадани қабул қилади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳри 2022 йилги Қишки махсус Олимпиадани қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда ушбу мусобақаларнинг расмий сайтида эълон қилинди. Татаристон пойтахтида ўтадиган турнир 2022 йилнинг 22-28 январь кунларига белгиланди. Таъкидлаш жоиз, ана шундай халқаро спорт мусобақалари Россияда биринчи марта ўтказилади.

Қишки махсус Олимпия ўйинларида 108 мамлакатнинг 2 минг спортчиси иштирок этиши мўлжалланмоқда. Мусобақаларни ташкил этишга 3 минг нафар кўнгиллилар жалб этилади, 4 минг киши Ўйинларнинг фахрий меҳмонлари бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Қишки махсус Олимпия ўйинлари 1986 йилдан бери ўтказииб келинмоқда. Ушбу мусобақаларда интеллектуал ривожланишда муаммолари мавжуд бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳар икки йилда ўтказиладиган бу турнирда саккиз ёшдан катталар қатнаша олади.

Қишки махсус Олимпия ўйинлари дастурига спортнинг етти тури – сноуборд, флорбол, тоғ чанғиси, чанғи пойгаси, фигурали учиш, шорт-трек ва қор ҳовончаларида югуриш киради.

30 Iyun, 2020|Янгиликлар|