Тадбиркор муваффақиятида дам олиш муҳимми?

Дам олиш тадбиркор муваффақиятида қанчалик муҳим? Бу саволга бугунги мақоламизда бизнес мураббий Леонид Крол жавоб беради:

“Кўпгина мижозларим узоқ вақт ишлашлари, дам олишсиз ва ўзларига оз бўлсаям енгиллик бермасдан самарали ишлаётгани мумкинлиги билан фахрланадилар.

Aслида, фаолиятни ўзгартириш дам олишга олиб келмайди, аксинча вақтни зич банд қилиш, ҳеч қандай ҳолатда уни «бўш» қолдирмаслик, ўзингизни «ишсиз» ва бир дақиқага қимирламай туришга йўл қўймаслик каби айрим эҳтиёжларни қондиради холос.

Нега танаффуслар керак?
Яширин фаолият босқичи сифатида пауза қилиш керак, чунки ҳар қандай табиий фаолият ритмикдир. Нафас олишдан кейин чиқариш келганидек, систоладан кейин – диастоладан, кундуздан сўнг – тун келади. Кўп нарсалар доимий танафуссиз бўлавермайди ва бўлмаслиги ҳам мумкин, уларни тезлаштириш ҳам мумкин эмас. Музокараларда, сиз қисқа муддатли танаффусдан кейин, контрагент тайёрлигини ҳис қилганингизда ҳақиқий таклиф қиласиз.
Тўхташлар қандай бўлиши мумкин?
Танаффуслар қандай ҳажмда бўлиши мумкин ва вақти-вақти билан қанча дам олишимиз керак.
1. Микропаузалар
Ташқарига чиққанда, тоза ҳаводан нафас оламан ва атрофимдаги барча нарсаларга йигирма сония давомида тикилиб қарайман – об-ҳавони, осмонни ва кўчада юрган одамларни сезаман. Шундай қилиб, мен онгсиз кунига шу ишни кўп марта қиламан. Aксарият одамлар, аксинча, дарҳол ишга киришишни афзал кўришади. Улар ўзларига: «Кейинроқ, ишдан сўнг тоза ҳаводан бир симириб оламан», дейишади.
Aммо одам мажозий маънода кўп нафас ололмайди. Бу кун давомида сув ичмаслик, ҳожатхонага бормасликдек гап. «Ҳар доим 100% фаол бўлиш ва чалғимаслик» талабини моҳиятан амалга ошириш мумкин эмас.
Тўғри бошқариладиган микропаузалар аниқ белгиланган бошланиш ва тугаш вақтига эга. Ҳозирги даврда биз одатдаги фаолиятимизни ўзгартиришимиз (олиб ташлашимиз) керак.
2. Танаффуслар
Баъзида кофе-брейк анжуман тақдимотига қараганда муҳимроқ ва мазмунли бўлади. Ҳозирги пайтда бир киши билан мулоқотда бўлганимиздан сўнг, у фақат маърузада айтилган нарсани эмас, балки унинг ўзини қўлга киритамиз. Тушлик иш куни ўртасида узоқроқ танаффус сифатида, офисдаги иш вақтининг муҳим давоми ҳисобланади.
Aгар мактабга таққослайдиган бўлсак, дарслар ўртасидаги танаффуслар.
3. Дам олиш кунлари
Дам олиш кунлари табиат, болалар, бошқа одамлар билан мулоқот, аммо норасмий алоқа. Фурсат туғилиши билан, одамлар шанба, якшанба кунига риоя қилишни бошладилар, яъни доимий дам олишни ташкил этдилар.
Aгар сизда ҳафта охири бўлмаса, ўзингизга тез буни жорий қилмасангиз, натижада ишлаш учун мотивацияни йўқотасиз. Албатта, кўп одамлар ўз ишлари натижаси учун ишлайдилар ва бу мукофотдир. Aммо бу фикр амалиёт синовига тўғри келмайди.
4. Меҳнат таътили
Мен унинг жадвалига ишга сабабсиз келмасликни таклиф қилган мижоз: «кўпроқ ишлашим учун менда вақт йўқ», деган илтимос билан мурожаат қилди. Менинг «камроқ ишлаш»га бўлган чақириқларим аввалига скептизм билан, кейин эса қийинчилик билан қабул қилинди. Мен унга йилига етти марта таътилга чиқишни таклиф қилдим: икки ҳафта давомида икки марта ва бир ҳафтада беш марта ва иложи борича кўпроқ.
5. Катта паузалар
Ҳордиқнинг роли – тартибга солиш. Биз нимани назорат қила оламиз ва нимани бошқаришимиз мумкин, бу асосан паузаларга боғлиқ. Уларда бизни самарали бошқара оладиган нарсаларни, қарор қабул қилишимизга ва турли вазиятларда ҳаракат қилишимизга ёрдам берадиган маслаҳатларни ҳам кўрамиз. Тўхташларга эътибор бериш, уларнинг қанчалик тез-тез содир бўлишини ҳисоблаш ва онгли равишда машқ қилишни бошлаш керак.
Aгар бошқариладиган тартибда пауза қилмасангиз, уларни у ёки бошқа усулда қилишингиз керак бўлади. Дангасалик – бу шунчаки ҳолат. Унинг ҳар доим ўзига хос сабаблари бор ва кўпинча бу чарчоқ аломати, яъни дам олишнинг етишмаслиги – керакли ҳажмда ва керакли миқдорда танаффус бўлмаслиги. Бу кечикишдан тортиб то чарчашгача бўлган кўп иллатларнинг илдизидир. Дам олиш маданияти бўлса, дангасалик бўлмайди.

Манба https://pro.rbc.ru/news/5d5d57ae9a794730a57d6365

30 Iyun, 2020|Янгиликлар|