Ҳасад: ўлим гуноҳини қандай қилиб шахсий ўсиш трамплинига айлантириш мумкин

Яширин эҳтиёжларингизни аниқланг ва уни қондириш режасини тузинг.

Ҳасад нима?

Изоҳли луғатда «ҳасад» тушунчаси бошқанинг муваффақияти туфайли асабийлашиш ҳисси сифатида изоҳланади. У салбий ҳиссиёт ҳисобланади – бу тарихан шундай бўлган.

Ҳасад туйғусига қандай муносабатда бўлиш керак?

Ҳасад – бу қандайдир сабабларга кўра амалга ошира олмаган эҳтиёжларингизнинг аъло даражадаги кўрсаткичидир. Сиз истаган нарсага (ёки йўқ нарсага) эриша олмаганингизни ва уни ололмаслигингизни тушуниш ёқимсиз. Aммо бу оғриқли тажрибани турли усулларда қўллаш мумкин. Aгар қўшнингизнинг майсаси яшил бўлса, бу ерда сиз учта усулни қўллашингиз мумкин.

  1. Қўшнидан нафратланинг ёки ҳатто майсазорини гербицид билан суғориб олинг

Бу мантиқий ва энг оддий реакция. Фақат, таассуфки, бу ҳаётингизни яхшиламайди ва қўшнингиз майсазори сарғайган бўлганида эди, бахтлироқ бўлардингиз. Бундан ташқари, бошқаларнинг муваффақиятларига бундай муносабат сизни ривожланишингизга имкон бермайди.

Масалан, одамларнинг бойиб кетишига халақит берадиган салбий муносабат пайдо бўлишини юзага чиқаради. Уни миллион марта эшитгансиз: «Пул одамларни барбод қилади», «Ҳалол меҳнат бойлик келтирмайди».

  1. Ўзингиздан нафратланинг ва ўзингизни қанчалар толесизман, деб ўйланг

Одамлар нотенг шароитларда яшайдилар, ўсадилар ва ривожланадилар. Aйтайлик, бадавлат оиладан бир киши энг яхши мактабда, сўнгра обрўли университетда ўқиган, бир неча тилларни билади ва кўп мамлакатларга саёҳат қилган. Бошқаси ўртача даромадли оилада ўсган, оддий мактабда ўқиган.

Улар бутунлай бошқа нуқталардан ҳаётини бошлаган ва ҳатто бир хил узунликдаги йўл ҳам уларни бир жойга олиб бормайди. Бу иккинчи одам ёмонроқ ёки яхшиликка лойиқ эмас дегани эмас, бу шунчаки содир бўлган. Сиз бу фикрларни қайта-қайта чўзишингиз мумкин, аммо улар фақат умидсизликка олиб келади.

Сиз бошқа оила ёки мамлакатда қайта туғилолмайсиз. Aммо мавжуд маълумотларни ҳисобга олган ҳолда вазиятни тўғирлашингиз мумкин.

Бу ерда эса биз учинчи йўлга ўтамиз.

  1. Нимага ҳасад қилаётганингизни тушуниб олинг ва унга эришиш йўлини топинг

Келинг, қўшнимизнинг яшил майсасига қайтайлик. Эҳтимол, у шунчаки яхши парвариш қилгандир. Кейин сиздан талаб қилинадиган нарса – сиз ҳам майсангизни парваришлаш. Эҳтимол, қўшни майсазор учун яхши уруғ топгандир, кейин сиз ундан қандай фирма маҳсулоти эканлигини сўрашингиз керак.

Бу ҳаётингизни яхшилашга имкон берадиган конструктив усул.

3 та савол билан ҳасадни қандай қилиб самарали қилиш мумкин?

Aгар аввалига конструктив йўлдан боришга қарор қилсангиз, ҳасад учун ўзингизни айблашни бас қилинг. Бу иккиламчи устунлик қиладиган асосий туйғу: уят, нафрат, қайғу. Шундай қилиб, сиз ҳасад энг маъқул туйғу эмаслигига муносабат билдирасиз. Aммо, эҳтимол бусиз сизда ўз-ўзини қийнашга сабаблар бисёр. Вазиятни ўз фойдангизга оғдириш кифоя. Бунинг учун бир нечта саволга жавоб беринг.

  1. Сиз аниқ нимага ҳасад қиласиз?

Бу ҳар доим ҳам аниқ эмас. Бунинг сабабини тушунмасдан шунчаки кучли ҳасад туйғусини бошдан кечиришингиз мумкин. Aммо бунинг аниқ сабабини тагига етиш муҳимдир. Бошқача айтганда, қайси талабингиз ҳал бўлмаган.

Масалан, тез-тез саёҳат қиладиган ҳамкасбингизга ҳасад қиласиз. Бунга нима тўсқинлик қилмоқда? Вариантларга тўла: кам даромад, ҳамроҳ йўвлиги, тил билмаслик, оёғингизга тушов бўлган болалар. Ёки, эҳтимол умуман саёҳат қилишни ёқтирмассиз ва унинг Instagramдаги фотосуратлари остидаги «лайк»лар сонига ҳасад қилаётгандирпсиз.

Ушбу ёндашув ҳасад чиндан ҳам сизга керакми ва олдингизга мақсад қўйиш кераклигини тушунишга ёрдам беради.

  1. Ҳасад объекти хоҳлаган нарсасини олиш учун нима қилади?

Тайёр кўрсатмаларни топдим, деб ўйлашингиз шарт эмас, чунки ҳар кимнинг шароити ҳар хил – биз бу ҳақда юқорида гаплашдик. Aммо кейинги ҳаракатлар учун баъзи фикрларни олишингиз мумкин. Масалан, саёҳатдаги ҳамкасбингиз билан даромад ва оилавий аҳволингиз бир хил. Aммо у бюджетни режалаштиради ва тежайди, аммо сиз бундай қилмайсиз – мана сир қаерда.

  1. Истаган нарсангизни олиш учун нима қилишингиз мумкин?

Сизда энди аниқ мақсад бор, унга эришиш учун мақсадни белгилаш вақти келди. Сиз ҳасад объекти тажрибасидан фойдаланишингиз ёки ўз йўлингизни танлашингиз мумкин. Лайфхакерда ҳар қандай мақсадга эришиш учун универсал кўрсатма мавжуд.

Мақолант Николай Мерзляков тайёрлаган.

Манба https://lifehacker.ru/polza-zavisti/