Тетик бўлинг – организм ҳаёт учун энергияни қаердан келади?

Энергия жисмоний ва ақлий бўлади. Иккинчисини ташқи дунёдан, биринчисини эса озиқ-овқат ва кислороддан оламиз. Танадаги энергия алмашинуви қандай содир бўлишини айтиб берамиз.
Энергетик алмашинув – бу танада юзага келадиган бир нечта реакциялар бирикмасидир. Улар озиқ-овқатдаги моддалар парчаланиши учун жавоб беради, натижада жисмоний энергия олинади. Моддалар алмашинуви энергия билан таъминлайди, аммо унинг пайдо бўлиши учун аденозинтрифосфор кислотаси ажралиши керак.

Aйнан шу кислота одам ва унинг жисмоний энергиясининг асосий аккумулятори, деб аташ мумкин. Одамга керак бўлган барча моддалар аниқ АТФ томонидан тўпланади. Ушбу жараён кислородли ва кислородсиз содир бўлади.
Озиқ-овқат ва ҳаводан ташқари, уйқу ва сув ҳам энергия учун муҳимдир.
Энергия синтези митохондрияда рўй беради. Улар танада миллиондан ортиқ. Уларда органик бирикмалар оксидланиши жараёни содир бўлади ва бундай парчаланишдан сўнг энергия чиқарилади ва митохондрия уни кейинчалик AТФ синтези учун фойдаланишни бошлайди. Бундан ташқари, митохондриядан аллақачон тайёрланган AТФ ҳужайра цитоплазмасига чиқарилади. Шундай қилиб, танамизнинг барча ҳужайралари зарур энергияни олиш учун бу жараёнлардан ўтади.

Қайси овқатлар жуда ҳам «бақувват» ҳисобланади

Киши кўп миқдорда овқат истеъмол қилиши мумкин, аммо бу унинг катта миқдордаги энергия олишини англатмайди. Олимлар тадқиқот ўтказганлар ва энергия алмашинувини яратиш учун қайси маҳсулотлар кераклигини аниқлаганлар. Булар: сули уни, қуритилган мевалар, тухум, қаҳва, асал, янги сабзавот ва мевалар, йогурт, балиқ, хусусан скумбрия, ловия ва ёнғоқлар. Aммо энг кам «энергия» ёғли гўшт, консерва ва сут, шакар, алкогол таркибида бўлади.

Манба https://vashurok.ru/articles/2020-06-04-video-otkuda-v-organ

29 Iyun, 2020|Янгиликлар|