Спорт гимнастикасида қолдирилган Жаҳон кубоги босқичлари 2021 йилда ўтказилади

Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиб бориши баъзи спорт турларининг бу йилги “умрига нуқта қўймоқда”. Маълум бўлишича, Халқаро гимнастика федерацияси мазкур йил учун мўлжаллаган Жаҳон кубоги босқичлари ва “Челленж” турнирларини келаси йилга қолдирган.

Мазкур йилда Штутгарт (Германия), Бирмингем (Буюк Британия) ва Токио (Япония)да Жаҳон кубоги босқичлари, Варна (Болгария), Қоҳира (Миср), Копер (Словения) ва Осиек (Хорватия)да “Челленж” турнирлари ўтказилмай қолган эди. Келаси йилга қолдирилган мазкур мусобақаларнинг муддати яқин орада эълон қилинади.

29 Iyun, 2020|Янгиликлар|