Масофада ишловчи ходимларнинг энг ёмон ва энг яхши етти тури

Келинг, «масофадан» ишлайдиган ходимларнинг кам самара берадиганларини кўриб чиқамиз.

Энг ёмон турлар:
1. Кўп вазифалик
У параллель равишда кўп ишларни бажаришга улгураётгандек туюлади, аммо, бу ҳар доим ҳам шундай эмас. Бу ҳол одатда бошқалар ҳисобига бўлади.
Нима қилиш керак? Ҳозир нима қилаётганини сўранг ва ҳамкасблари унга кераклигини эслатиб қўйинг.
2. Шовқинли
Бошқаларни безовта қилиб, ҳеч қачон овозни ўчириш тугмасидан фойдаланмайди.
Нима қилиш керак? У халақит бераётганини тўғридан-тўғри айтиш керак. Микрофон фақат суҳбат пайтида ёқилган бўлиши кераклигини эслатиб қўйинг.
3. Энг муҳими
Ўзини энг тажрибали деб билади, шунинг учун ҳар кимга маслаҳат беради, кўпинча бошқалар учун жавобгар бўлади.
Нима қилиш керак? Унга айтишсин, лекин қўнғироқнинг бошқа иштирокчилари эътиборини жалб қилишни унутманг.

4. Чалғитувчи
Кўпинча суҳбатлар умумий муҳокамага ҳисса қўшадиган фикрларни нотўғри йўналишда олиб боради.
Нима қилиш керак? Суҳбатга қўшган ҳиссаси учун унга миннатдорлик билдиринг, лекин у умумий кун тартибига риоя қилиш кераклигини эслатиб қўйинг.
5. Кўринмаслик
Учрашувларда микрофон ва камера ўчирилган.
Нима қилиш керак? Учрашувда нутқ сўзлаши учун унга олдиндан бирон бир мавзу ёки топшириқ беринг. Уни мунтазам мунозарага жалб қилинг.
6. Пессимист
У ҳар доим бу ғоя иш бермаслигини таъкидлайди.
Нима қилиш керак? Унинг барча далилларини тингланг ва муаммонинг ечимини таклиф қилишни сўранг.
7. Гапга кўнувчи
У ҳамкасбларига қарши гапиришни ёқтирмайди, ҳатто улар билан келишмаган бўлмаса ҳам.
Нима қилиш керак? Ҳар доим тўғри ва нотўғри фикр йўқлигини эслатиб туринг. Мунтазам мунозарага чорланг ва шахсий фикрини сўранг.
Етти энг яхши тур
1. Серғоя одам
Ҳамкасблар билан учрашувда ҳар доим бир ёки бир нечта таклиф беришга тайёр.
2. Яратувчи
Ҳамкасблари билан учрашувларда у фикрларни ўрганади ва ривожлантиради.
3. Ҳазилкаш
Ҳамкасбларни керакли вақтда кулдириши ва видео қўнғироққа жўшқинлик қўшиши мумкин.
4. Вақтни асровчи
Вақт чекланганлигини ва муҳокама қилиш учун жуда кўп муаммолар мавжудлигини эслатади.
5. Кўнгилли
Бошқалар бажаришни истамайдиган ишни бажаришга тайёр.
6. Да Винчи
Визуал тарзда платформанинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз ғояларини намойиш этади.
7. Жамоавий ўйинчи
У ҳар доим учрашувни кузатиб боради ва ҳамкасбларидан қайси бири бу ёки бошқа масалани ечишга ҳисса қўшиши мумкинлигини билади.

Манба https://pro.rbc.ru/news/5eb26eb39a79475776c9cbeb

29 Iyun, 2020|Янгиликлар|