Соғлом печеньелар ҳақида нима дейиш мумкин?

Фойдали ва мазали рецептлар улашишда давом этамиз.

Бугунги сули ёрмасидан тайёрланган пишириқ рецепти ширинликларни севадиган ва шу билан бирга ўз вазнига жиддий эътибор берадиганлар учун шунчаки топилмадир.
Бизга нималар керак: сули уни – 300 г, кефир – 300 мл, таъбга қараб қуритилган мевалар, 3 ош қошиқ асал, долчин ва ванилин.
Қандай пиширилади?
Кефирга сули ёрмасини соламиз, яхшилаб аралаштирамиз ва 40 дақиқага қолдирамиз. Кейин барча масаллиқларни чуқур идишга соламиз ва қуритилган меваларни қўшиб, хамирни аралаштирамиз. Ҳўл қўл билан хамир бўлакларини оламиз (бўлак чой қошиқ ўлчамида), думалоқлаб оламиз ва пишириқ шаклига келтириб, қоғоз тўшалган тунука товага териб чиқамиз. Уни 180-200 даражада олдиндан қиздирилган печга қўямиз. Тахминан 20 дақиқа пиширамиз, қуритамиз ва яқинларимизни меҳмон қиламиз.

Ёқимли иштаҳа!

Facebook саҳифамиз: https://www.facebook.com/nocuzbekistan
Instagram саҳифамиз: https://www.instagram.com/p/B-ra53rFtlE/
Odnokkassniki.ru саҳифамиз: https://ok.ru/group/56786844057789