Элдор Шомуродовни табриклаймиз!

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шомуродов Элдор Азаматович 1995 йил 29 июнь куни Сурхондарё вилоятида дунёга келан. Футболчилар оиласида туғилган Элдор болалигидан ушбу спорт турига меҳр қўйди ва дастлаб “Машъал”, сўнг “Бунёдкор” футбол мактабида тарбияланди. Ҳозирда Россия Премьер-лигасининг “Ростов” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Элдор чемпионат тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Ўтган йил ёрқин фаолият кўрсатган қаҳрамонимиз 2019 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, МОҚ томонидан Миллий спорт мукофоти-2019 танловида “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” номинациясида ғолиб бўлган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Элдор Шомуродовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

29 Iyun, 2020|Янгиликлар|