Онг хотиржамлиги учун дзен коаналари

Олдинги мақолаларимизда биз бир неча бор дзен-буддист жумбоқларини – диққатни жалб қиладиган ва онгни дарбадарлик ҳолатидан «қайтариш»га ёрдам берадиган коаналар билан ўртоқлашган эдик. Ушбу «коаналар» япон спортчилари томонидан фаол равишда қўлланилади, уларнинг ёрдамида ҳал қилувчи жанглардан олдин тинчланишади ва ҳатто зарур жисмоний формага етишадилар, чунки спортда «физика» психология билан чамбарчас боғлиқ.

Бугун уларнинг энг саралари билан таништиришда давом этамиз!

1

Aмерикадаги Хитой аҳоли пунктлари яқинида бўлган ҳар бир киши каноп сумкасини кўтариб турган жасур йигит ҳайкалини кўриши мумкин. Хитойлик савдогарлар уни Бахтли хитойликлар ёки Кулаётган Будда деб аташади.

Бу йигит Тан сулоласи даврида яшаган Хотей. У ўзини дзен устози деб аталишини ёки ёнига талабаларни йиғишни хоҳламаган. Бунинг ўрнига у ширинликлар, мевалар ёки пироглар солиб қўйилган катта сумка билан кўчаларни кезиб чиқарди. Буларни у кўчада ўйнаб юрган ва атрофига тўпланган болаларга тарқатарди. У кўчада болалар боғчаси яратди. Aгар у кўчада ўзини дзенга бағишлаган одамни учратса, унга қўлини узатиб: «Тангани узат», дейди.

Кимдир ундан ибодатхонага қайтиб, бошқаларга таълим беришини сўраса, у яна такрорлайди: «Тангани узат».

Бир марта, у иш-ўйини билан шуғулланиб юрганида, бошқа дзен устози пайдо бўлади ва ундан: «Дзеннинг моҳияти нима?» деб сўрайди.

Хотей дарҳол сумкасини ерга ташлайди ва сукут билан жавоб беради.

– Унда, – дейди ўша устоз, – Дзен нимани тарғиб қилади? Бахтли хитойлик дарҳол сумкасини елкасига осиб, йўлида давом этади.

2

Тандзан ва Экидо бир марта лой кўчадан юришган. Кучли ёмғир ёғаётган эди. Чорраҳадан ўтаётганда, улар ўнқир-чўнқир йўлдан ўта олмаётган ипакли кимоно ва шарф кийган гўзал бир қизга дуч келишди. – Кетдик, қизалоқ, – дейди дарҳол Тандзан. Уни қўлидан тутиб, лойдан ўтказиб қўйди. Экидо ҳеч нарса демади ва улар ибодатхонага келгунларича жим бўлдилар. У энди ўзини тутолмай: «Биз, роҳиблар аёллардан, айниқса ёш ва мафтункор хонимлардан узоқроқ бўлишимиз керак. Улар хавфлидир. Нега бундай қилдинг?»

«Мен қизни у ерга ташлаб кетдим, – деди Тандзан. – Ҳали ҳам уни хаёлингда олиб юрибсанми?

3

Бир киши йўлбарс яшайдиган майдонни кесиб ўтди. У имкон қадар тез югурарди. Йўлбарс унинг орқасидан келарди. У жарлик томон югуриб, ёввойи токнинг илдизига ёпишди, унга осилиб, кўтарила бошлади. Йўлбарс унга юқоридан пишқирди. У титраб-қақшаб пастга қаради, у ерда бир оз пастроқда бошқа бир йўлбарс уни ейишни кутаётган эди. Фақат ток новдаси уни ушлаб қолди.

Бири оқ, иккинчиси қора иккита сичқон аста-секин токни кемира бошлади. Киши унинг ёнида хушбўй қулупнайни кўрди. У бир қўли билан узумни ушлаб, иккинчи қўли билан қулупнайни юлишни бошлади. У қанчалик ширин эди!

 

28 Iyun, 2020|Янгиликлар|