Дипломатия санъати: суҳбатдошингиз ҳар бир сўзингизни тинглаши учун нима қилиш керак?

МГИМО ўқув қўлланмаси ва музокаралар энциклопедияси муаллифи Aрт Гаспаров дипломатик фойдали маслаҳатлар билан бўлишди. Масалан, суҳбатдошингиз ҳар бир сўзингизни диққат билан тинглаши ҳақида.

“Биз дипломатик урғу ва ундан фойдаланиш хусусиятлари ҳақида гаплашамиз. Дипломатик урғу – суҳбатдош алоҳида эътибор қаратиши учун суҳбатдаги сўзлар ва ибораларни ажратиб кўрсатиш услубидир. Жумладаги барча сўзлар жўшқин бўлиши керак.

Сизга оҳанграболи тушунтиришлар билан ортиқча зўриқтиришни хоҳламайман, шунинг учун дарҳол нима қилиш кераклиги ҳақидаги мисолга ўтамиз. Ҳозир бирпасда ҳаммасини тушуниб оласиз.

Шундай қилиб, биз таклифни оламиз:
Aзиз дўстим, ишларимиз тобора юксалиши учун бир-биримизни қанчалик яхши тушунишимизни тез-тез текшириб туришимиз керак. Энди ҳар бир сўзга онгли равишда урғу қўйиб, ушбу жумлани қайта ўқинг.

Aзиз дўстим, ишларимиз тобора юксалиши учун бир-биримизни қанчалик яхши тушунишимизни тез-тез текшириб туришимиз керак.

Нутқингиз бу гал секинлашди ва ҳар бир сўзга урғу берилганлиги туфайли суҳбатдошнинг эътиборига кўпроқ сабаб бўлди. Битта жумлани бир нафасда талаффуз қилганингиздан кўра бошқачароқ жаранглади.
Энди ушбу иборани бир нечта сўзларнинг мазмунан қисмларига ажратамиз ва ҳар бир қисмда асосий сўзни танлаймиз. Ҳар бир сўзда онгли урғуни сақлаб, асосий сўзларни бироз баландроқ таъкидлаймиз.

Aзиз дўстим | ишларимиз | тобора юксалиши | учун | бир-биримизни | қанчалик яхши | тушунишимизни | тез-тез | текшириб | туришимиз керак |

Суҳбатда дипломатик урғуни қўллашни осонлаштириш учун, нима демоқчи эканлигингизни ёдда сақланг. Мазмуний қисмлар орасидаги паузаларни ишлатишни унутманг. Сизга бахт ва яхши кайфият тилайман!»

Манба https://zen.yandex.ru/media/artgasparov/iskusstvo-…

28 Iyun, 2020|Янгиликлар|