Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар олтита медаль қўлга киритишди

Хабарингиз бор, Тошкентда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун баҳсларда юнон-рум курашчилар совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар. Қувонарлиси, -60кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асилбек Нематов барча рақибларини мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу чемпионлик Асилбекка III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияни ҳам тақдим этди.

Шунингдек, Амирбек Султонов (-55кг) ва Муҳаммадали Сайдуллаев (-110кг) кумуш, Аброр Атабаев (-48кг), Лазизхон Ўзбеков (-51кг) ҳамда Аброрбек Нурмуҳаммедов (-92кг)лар бронза медали соҳибига айландилар.

Маълумот учун, эртага юнон-рум курашида яна учта вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтади. Шунингдек, мусобақа давомида аёллар кураши ва эркин кураш баҳслари ҳам ўтказилади. Ушбу мусобақада улардан нафақат олтин медаллар, балки Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензиялар ҳам кутиб қоламиз.

 

10 May, 2018|Янгиликлар|