РСТИАМ тез тиббий ёрдам бўлими замонавий кўриниш олди

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази пандемия пайти юртимиз аҳолиси учун тинимсиз хизмат кўрсатаётган муассасалардан биридир. Марказ хизмат сифатини яхшилаш, спортчиларимиз ва фуқароларимиз учун янада қулайликлар яратиш мақсадида “1193” тез тиббий ёрдам бўлимини янгидан замонавий кўринишда ишга туширди. Ушбу бўлимда беморларга бирламчи, шошилинч ва бошқа турдаги тиббий ёрдамларни кўрсатиш учун барча шароитлар мавжуд.