“Бу йил ўзгача” ёхуд 2020 йилги Олимпия куни Ўзбекистонда қандай нишонланди?

Ҳозирда бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб барча оммавий тадбирлар, йирик спорт мусобақалари бекор қилинмоқда. Айниқса, Токио Олимпиадасининг кечиктирилиши асримизнинг унутилмас воқеликларидан бири сифатида тарихда қолади. Шу билан бирга мана шундай дамда “Олимпия куни”нинг катта шодиёнада нишонланиши ҳам башариятнинг спортга бўлган эътиборидан дарак беради.

Спортсевар мамлакатимиз бу кунни ҳам ўзгача шукуҳда қарши олди. “Олимпия куни” тадбири юзлаб спортчилар, мутасаддилар ва спортимиз раҳбариятини ZOOM платформасида бирлаштирди. Шу билан бирга вилоятлар, федерациялар кесимида турли онлайн мусобақалар бўлиб ўтди. Ушбу видеороликда барчасига шоҳид бўлишингиз мумкин.