Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг Олимпия оиласига мурожаати

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах яқинлашиб келаётган Олимпия куни муносабати билан ташкилотга аъзо мамлакатларга ўзининг байрам табригини юборди. Мазкур табрикда шундай дейилади:

«Қадрли дўстлар!

Биринчи навбатда, ушбу мурожаатим Сиз ва Сизнинг оилангиз сиҳат-саломат бўлган ҳолатда етиб боришига умид қиламан.

Бугунги кунда биз ҳаммамиз бутун дунёга таъсир кўрсатаётган коронавирус келажагимизни яққол тасаввур этиш имконини бераётган вазиятдамиз. Ана шу мураккаб пайтда биз учун спорт, айниқса, Олимпия қадриятларимиз: камолот, дўстлик, ҳурмат ва бирдамликка содиқ бўлиш ҳар қачондагидан ҳам муҳимдир.

Бу йил Олимпия куни байрамини нишонлаш аввалгилардан фарқ қилиши мумкин. Шу билан бирга, ҳаммамизга умид ва келажакка ишонч бахш этадиган, спорт қудратига бағишланган бизнинг мурожаатимиз бу Олимпия кунида ҳар қачонгидан ҳам долзарб янграйди.

Мен бирлашиш ва спортнинг бу қудратидан инсоният руҳи бирдамлигини ифодалайдиган кўчирилган “Токио-2020” Олимпия ўйинларига тайёргарликни давом эттириш учун фойдаланишни таклиф этаман. Олимпия машъаласи ҳаммамиз учун ҳозир биз тушиб қолган туйнук охиридаги ёғду бўлиши мумкин.

Ушбу Олимпия кунида биз ўзимизнинг Олимпия мурожаатимиз билан ҳаммани жисмонан етук, фаол ва соғ-саломат бўлишга чақирамиз.

Ва Олимпизм руҳида 2020 йилги Олимпия куни Сизларга улуғвор байрамдек ўтишини тилайман».