«Олимпиада – бу . . .»

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “Олимпиада – бу . . . » лойиҳасини давом эттиради. Бу гал Олимп шоҳсупасига кўтарилишга муваффақ бўлган ҳамюртларимиз дзюдо бўйича Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев ҳамда енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича Барселона-1992 Олимпиадаси чемпиони Андрей Абдувалиевнинг фикрларига қулоқ тутамиз.