Шонли ғалабалар тақдим этган Рио-2016

Олимпия куни арафасида эканмиз, биз учун энг муваффақиятли ўтган Олимпия ўйинларини ёдга олиб ўтмай илож йўқ. Бразилияда ўтган сўнгги Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги натижаларимиз давлатимиз томонидан спортга қаратилган юксак эътибор самарасидир десак муболаға бўлмайди. Ишонамизки, Токио мезбонлик қиладиган Олимпиада Риодагисидан ҳам омадли ва зафарли ўтади!