Озодбек Назарбеков иштирокида спортчиларимиз билан ижодий учрашув ташкил қилинди

Карантин даврида Ўзбекистон МОҚ қўмита ходимлари, Олимпия спорт турлари бўйича федерациялар, спортчи ва мураббийлар учун турли маданий онлайн учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Улардан бири Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан ўтказилди.

Озодбек Аҳмадович учрашув давомида қизиқарли саволларга жавоб берибгина қолмай, ибратли ва машаққатли ҳаёт йўли ҳақида ҳам гапириб берди.