Ўзбек қиличбозлигининг дарғаси Собиржон Рўзиев 67 ёшда!

Бугун қиличбозлик бўйича ўзбек спортининг афсонавий вакилларидан бири, икки карра жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Собиржон Рўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Собиржон Рўзиев 1953 йил 15 июнь куни туғилган. Собиржон Сабитович қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Москва-1980 Олимпия ўйинлари финалчиси, икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Собиржон ака спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси (1992-1995), шунингдек, 1995-2003 йиллар мобайнида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимида фаолият олиб борган.

Фаолияти давомида қайд этган натижалари учун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (1992), Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи (1994) билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Собиржон Рўзиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.