Оксана Чусовитина: «Ўзбекистон учун Олимпиада медалини қўлга киритиш ягона орзуим»

Ўзбек спортининг ёрқин вакиллари билан олиб борилаётган «Онлайн интервью» лойиҳаси ўз ишини давом эттиради. Дастуримизнинг бугунги қаҳрамони спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби Оксана Чусовитина бўлади.

Афсонавий спортчимиз суҳбат давомида узоқ ва шонли фаолиятига назар ташлаш билан бирга, карантин даврида қандай машғулот ўтказаётгани, қачон катта спортдан кетиши ва ундан кейинги режалари, унга нима бунчалик мотивация бериши ҳақидаги қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.