2021 йилда у 46 ёш бўлади

Айнан мана шу сарлавҳа остида Халқаро Олимпия қўмитасининг ижтимоий тармоқларида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳақидаги пост кўплаб қизиқишга сабаб бўлмоқда. Эътиборлиси, ХОҚнинг ижтимоий тармоқларида май ойи давомида жойланган бошқа материаллари бунчалик “лайк” тўплай олмаяпти. Ўзининг саккизинчи Олимпиадасида иштирок этадиган ҳамюртимизга тасанно айтмай илож йўқ.