Онлайн-конференция

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда спорт федерациялари ва ассоциацияларига бириктирилган масъул ташкилотларнинг расмий шахслари иштирокида онлайн-конференция ўтказди. Мажлисни МОҚ президенти Р.М. Шаабдурахманов олиб борди. Мамлакатимизда олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган бир қатор ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирган МОҚ раҳбари бундай синовли ва мураккаб кунларда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш умумий мақсад сари йўл эканлигини таъкидлади.

МОҚ раҳбари карантин пайтида ҳам спортчилар тақдирини унутмаган, уйда машқ қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган давлатимиз раҳбари ва ҳукуматга ўз миннатдорчилигини билдирди. Р.М. Шаабдурахманов федерациялар матбуот хизматлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликнинг янги босқичи учун батафсил режа ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.