Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камари соҳиби! (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Пойтахтимиздаги муҳташам «Ўзбекистон» спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Дмитрий Чудиновга қарши рингга чиқди.

12 раунд давом этган жангда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Муросасиз кечган жанг якунига кўра Азизбек Абдуғофуров 118:110, 118:110, 117:111 ҳисобларида ғалаба қозонди ва WBC Silver камари соҳибига айланди.

Жанг кечасида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтди:

Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия) (Жамшид Нажмиддинов 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди)

Бекзод Турсунбоев – Рой Мухлис (Индонезия) (Бекзод Турсунбоев 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди)

Умид Рустамов – Давид Рибакони (Грузия) (Умид Рустамов 3-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди)

Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия) (Улуғбек Собиров 2-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди)

Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия) 100:91, 100:90, 100:90.

Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия) 80:70, 80:71, 80:72.

Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания) 80:70, 80:72, 80:72.

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия) 118:110, 118:110, 117:111.

Жанглардан олинган суратларни томоша қилинг.

Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ушбу жанг оқшомини томоша қилиш учун қариялар уйидан меҳмонлар ташриф буюрди. Бу яқинлашиб келаётган байрам учун фахрийларимизга ўзига хос совға бўлди.