Онлайн машғулот: Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

Дўстлар! Бугун сиз билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан қўшма онлайн-машғулотини баҳам кўришдан мамнунмиз.
Пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдуҳолиқов бевосита назорати остида интенсив машқлар ўтказилди. Спортчилар юкламаси синчковлик билан ҳисоблаб чиқилиб, юрак пульси доимий ўлчаб турилди.
Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов муҳтарам Президентимиз топшириғига биноан қўмита ва вазирлик барча имкониятларни ишга солаётгани, спортчи ва мураббийларга ҳар томонлама кўмак ва ёрдам кўрсатаётганини таъкидлади.
Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашни, соғлиғини мустаҳкамлаб боришни ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришни тавсия қилади. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.
Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!