Онлайн машғулот: Ўзбекистон Триатлон федерацияси

Дўстлар! Спорт яшаяпти ва машғулот ҳар куни давом этади!

Сизга Ўзбекистон Триатлон федерациясининг Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган онлайн-машғулотдан видеороликни тақдим этамиз.

Триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Виктор Земцев юрак-қон томир тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб, барча мушак гуруҳлари учун кенгайтирилган функционал машғулот ўтказди. Спортчилар билан биргаликда у барча машқларни пухта ишлаб чиқди, жараённи диққат билан кузатди.

Машғулотлар якунига етгач, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Р.М. Шаабдурахмонов мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва спортчилар билан спортчиларни ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида машқ қилишнинг кейинги босқичлари ва залга машғулотларга қайтиш имкониятларини муҳокама қилди. Шунингдек, у ҳар томонлама ёрдам ва қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдирди.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашни, соғлиғини мустаҳкамлаб боришни ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришни тавсия қилади. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!