Отжимание қиламиз!

Битта машқ билан мушакларга шу қадар чирой бахш этиш мумкин! Бугун сиз билан қўлларни ерда букиш-ёзиш машқлари (отжимание) ҳақида гаплашамиз. Қўлларни кенг ёзган ҳолда классик усулда тўғри отжимание қилиш услуби: Бошланғич ҳолати – қўлларга таяниш, елкалардан 20-30 см кенгликда, тирсаклар бармоқлар чизиғидан ташқарига чиқмаслиги керак. Нафас олиш билан қўлларимизни кўкракдан полга қадар 3-5 см масофада букиб, гавдани пастга туширамиз ва нафас чиқариш пайтида қўлларимизни эгмай, ўзимизни полдан итарамиз.

Ушбу машқ пайтида катта трицепс (қўл мушаги), дельтасимон, кўкрак ва қорин мушаклари иштирок этади.