Қадди-қоматни тик тутишни ўрганиш

Эътибор беринг, тўғри қоматни шакллантириш учун бир неча йил керак бўлади. Тез натижага эришишнинг осон усули йўқ. Бироқ, мутахассислар амалиётда ушбу жараённи сезиларли даражада осонлаштирадиган ва тезлаштирадиган усуллар тавсия этади. Ушбу техникалар оддий, уй шароитига мослаштирилган. Келинг, уларни батафсил кўриб чиқайлик.

Тўғри юрамиз

Букчайиб юриш сабабларидан бири бу одамнинг бошида. Aниқроқ айтганда, уни тутиб туриш усулида. Юриш пайтида доимо оёқлари остига қарайдиганлар бу иллатдан қутулиши керак. Бундай позициядаги бош сизни букчайтириб, елкангизни эгилишга мажбур қилади. Иягингизни баланд тутишга ҳаракат қилинг.

Қоматни тик қиламиз

Қайта ўрганиш ҳар доим уни тўғри бажаришдан кўра қийинроқ. Тананинг қайси ҳолати тўғри қоматни таъминлашини тушуниш учун оддий машқ бажарамиз.

  1. Орқа томондан деворга маҳкам ёпишамиз.
  2. Бош орқасини, куракни, думба ва болдирларни деворга тегиб турадиган қилиб суянинг.
  3. Тана ҳолатини эслаб қолинг, девордан узоқроқ туринг ва бироз юринг.

Тана керакли позицияни эслаб қолгунча бир неча марта такрорланг.

Фикр кучи

Тик қоматнинг асосий душмани ҳам – бу ҳаракатсизлик. Кун бўйи стулда ўтириб, беихтиёр эгилиб, креслога ўтирамиз ва букчаямиз. Кейинги машғулотимизни мунтазам бажаришга ҳаракат қилинг. Тасаввур қилинг-а, бошингизда катта китоб турибди. Китоб қимирламаслиги ва тушиб кетмаслиги учун бош ва танани тўғри тутишингиз керак бўлади. Ушбу машқни иложи борича тез-тез такрорланг, одатий ўтириш ҳолати автомат ҳолга келгунча такрорланг.

Aтроф-муҳитнинг эргономикаси

Қандай ўтириш ва юришимиз нафақат биз, балки атрофимиздаги маиший буюмларга ҳам боғлиқ. Шунинг учун, қоматингиз зарар кўрмаслиги учун атрофингиздаги муҳитни шакллантириш жуда муҳимдир. Масалан, компьютер мониторини баландроқ қилиб ўрнатинг (агар у ноутбук бўлса, уни тагликка қўйинг), шунда бошингизни текис ва баланд тутасиз. Креслолар ёки стуллар, аксинча, бел тизза билан бир хил даражада бўлиши учун паст жойлашиши мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, бошингизни баландроқ ва шунга мос равишда қоматингизни тўғри тутиб туриш одатини шакллантириш осон бўлади.

Пойафзалга эътибор беринг, у қулай бўлиши керак ва юкламани оёқларга тенг тақсимланг. Кийимдаги энг самарали лайфхак бу белга маҳкам боғлаб қўйилган камардир. Сабаби тананинг тузилишида. Қомат тик туриши нафақат орқа мушаклари, балки қорин томонидан ҳам таъминланади. Олдинга қорин дўппайиб туриши қоматингизни сусайтиради.

Қандай қилиб ўтириш керак

Кресло/стулнинг чеккасида ўтириш – қоматни тик тутиш учун сухандонларнинг самарали севимли усулларидан бири. Ушбу позиция сизда доимо мувозанатни сақлашга ва натижада орқанинг текис бўлишига мажбур қилади.

Aлбатта, кун бўйи шу тарзда ўтириш ва ишлаш иложсиз. Шу боис, ушбу услубдан мунтазам дуруст машқ сифатида фойдаланиш мумкин. Қулай ва шинам ишлаш учун эргономикани амалга ошираётганда, орқа ва бошнинг текис ҳолатини сақлаб туриш учун, чап оёғингизни стул остига ва ўнгини бироз олдинга қўйинг. Ушбу ҳолатда тананинг ўзи текис ва тўғри қоматни таъминлашга ҳаракат қилади.

Манба: https://folkextreme.ru/2020/04/kak-nauchitsya-bez-truda-vsegda-derzhat-spinu-pryamo/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com