Тез тайёр бўлувчи ва мазали десерт рецепти

Баъзан ўзингизни ширинлик билан сийлашни хоҳлаб қоласиз. Масалан, юмшоқ пончиклар билан!

Бугун сизга атиги 25 дақиқада пишадиган кефирли пончиклар учун оддий рецепт тайёрладик! Ишонинг, у севимли ширинлигингизга айланади.
Таркиби: ун – 160 г; кефир – 1 стакан; тухум – 4 дона; творог – 200 г; шакар – 5 ош қошиқ; сода – 1 ош қошиқ; бир чимдим ванилин; қовуриш учун ёғ.

Қандай пиширилади:
1. Блендерда тухумни шакар билан ёрқин кўпик ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Кичик порцияда творог, ванилин қўшиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.
2. Кефирнинг ярмини творог ва тухум массасига қўшинг. Кефирнинг қолган қисмига сода сепинг ва кўтарилгунча аралаштиринг.
3. Кефирга унни сода билан қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Хамир қалин бўлиши керак.
4. Товада кунгабоқар ёғини қиздиринг. Творогли пончикларни иссиқ мойга ёйиб чиқамиз. Бунинг учун ош қошиқни сувда намланг, хамирни олинг ва ҳўл бармоқ билан пончикни қайноқ ёғга ташланг. Қовурилганида пончик ўсади, лўппилашади, шишиб, бир текис бўлади.
5. Пўсти тилларанг бўлгунга қадар паст оловда қовуринг.

Тайёр пончикларни ортиқча ёғи оқиб кетиши учун қоғоз салфеткага жойлаштирамиз, шакар кукуни сепиб, яқинларимизга тортиқ қиламиз. Ёқимли иштаҳа!