МОҚ хабарлари (30-сон)

“МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг 30-сонини тақдим этамиз.

Бугунги дастуримизда сана билан боғлиқ бир қатор муҳим воқеалар ва таваллуд кун соҳиблари ҳақида маълумотга эга бўласиз. Шунингдек, Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси ва замонавий бешкураш федерацияси билан онлайн-машғулотлари тафсилоти ҳам батафсил ёритилган.

Бундан ташқари, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи, 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби Владимир Назлимов билан «Онлайн-интервью» саҳифасида терма жамоамиз аъзоларининг галдаги режалари ҳақида суҳбат уюштирилган.

Дастурдан ўрин олган бошқа анъанавий саҳифаларимиз ҳам сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.