Шахноза Мирзаевани табриклаймиз!

Бугун пара-каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шахноза Мирзаева ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Шахноза Мирзаева 1999 йил 22 май куни Тошкент вилоятида туғилган. 2016 йил Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. 2017 йилги пара-каноэ бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медал сохиби бўлган.

Шахноза Мирзаева 2018 ва 2019 йилларда ўтказилган Жаҳон кубогида ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, олтин медалларга эга чиққан. Шунингдек 2019 йил Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида KL3 йўналишида олтин медаль ва Токио-2020 Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Шахноза Мирзаевани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

22 May, 2020|Янгиликлар|